Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Магистратура ва докторантурага қабул учун хорижий тил сертификати талабига ўзгартириш киритилди

Магистратура ва докторантурага қабул учун хорижий тил сертификати талабига ўзгартириш киритилди

Магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификат талаби ўзгаради.

Яъни, янги таритбга кўра, таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади

Шунингдек, соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – B1 даражасига туширилади;

Аниқроқ айтганда, сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида B2 даражада сақланади.

Бундан ташқари, олийгоҳ ҳамда коллеж ва техникумларга қабул қилиш имтиҳонлари «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ўтказилади.

Бунда:

  • абитуриентлар тестни 1 маротаба топширади ва тўплаган бали билан дастлаб олийгоҳга, бали олийгоҳга етмаган тақдирда, профессионал таълим ташкилотига кириш учун танловда иштирок этади;
  • олийгоҳларга қабул жараёни 2 босқичда:

1-босқич рўйхатдан ўтиш ва тест фанларини танлаш;

2-босқич олийгоҳ – тест натижаси эълон қилингандан сўнг таълим йўналиши ва шаклини танлаш орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартиб бщйича абитуриент рўйхатдан ўтишда мос 5 тагача олийгоҳни (йўналишни) танлайди ва ушбу олийгоҳлар (йўналишлар) бўйича танловда иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг