Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чегарадаги ўзбекистонликлар 6 август куни Россиядан чиқиб кетишлари мумкин

Чегарадаги ўзбекистонликлар 6 август куни Россиядан чиқиб кетишлари мумкин

Фото: «AP Photo»

Оренбург ва Самара вилоятларининг Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган 3,5 мингдан ортиқ Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари уйларига кета бошладилар. Бу ҳақда «РИА Новости» Оренбург вилояти ҳокимлигига асосланиб хабар берди.

Вилоят ҳокимлигига кўра, Россия-Қозоғистон чегарасида, Оренбургнинг Бузулук тумани ва Самара вилояти ҳудудида 3 мингга яқин Қирғизистон фуқаролари ва 500 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари тўпланган.

«Бузулуқ тумани ва Самара вилояти ҳудудидаги Қирғизистон фуқаролари бугун ва эртага Қозоғистон Республикаси чегараси орқали ўтказилиб, ватанларига жўнатилади. Қирғизистон фуқароларининг умумий сони қарийб 3 минг кишини ташкил этади. Ўз уйларига қайтишни истаётган 500 нафар атрофидаги ўзбекистонликлар 6 август куни чегарани кесиб ўтишлари мумкин, улар ўз ватанларига темир йўл орқали борадилар», — дейилади вилоят маъмурияти хабарида.

«РИА Новости» олган маълумотга кўра, муҳожирлар тўпланган ҳудудда кўплаб қариялар, ҳомиладор аёллар ва болалар бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг