Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода 586 нафар мансабдор жаримага тортилди

Бухорода 586 нафар мансабдор жаримага тортилди

Бухорода 2024 йилда меҳнат қонунчилиги нормаларига амал қилмаган, ўз ишчи-ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини бузган 586 нафар мансабдор шахслардан 1 миллиард 700 миллион сўм жарима ундирилган. Бу ҳақда Бухоро вилояти суди ташаббуси билан  меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, меҳнат низоларига сабаб бўлаётган ҳолатлар ва низоларни адолатли ҳал қилиш юзасидан ўтказилган амалий семинарда маълум қилинди.

Бухоро вилоятида меҳнат низоларини тартибга солиш, меҳнат низоларига сабаб бўлаётган ҳолатлар, уларни адолатли ҳал қилиш, келгусида уларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилашдан иборат.

Маълумки, 1995 йилнинг август ойида қабул қилинган «Меҳнат кодекси» 2023 йилнинг май ойидан бошлаб, янги таҳрирда чоп этилган. Бунда янги нормалар белгиланиб, уларни ҳаётга татбиқ этилишида турли хил йўналишлар пайдо бўлган. Меҳнат низоларини ҳал қилишда ижтимоий шерикчилик кучайган.

Танқидий-таҳлилий тарзда ўтган амалий семинарда таъкидланишича, Бухорода ходимларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат инспекцияси томонидан корхона ва ташкилотларда ўрганишлар ўтказилганда, 2024 йилда 1701 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Уларни бартараф этиш бўйича иш берувчиларга 13 та кўрсатма киритилган. Бугунги кунга қадар 671 та қонунбузилиш ҳолати бартараф этилиб, 451 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланган. 29,6 миллион сўм компенсация тўловлари ундирилган. Шунингдек, 67 нафар ходимнинг иш ҳақидан ғайриқонуний равишда 610,4 миллион сўм ушлаб қолиниши олди олинган. 

«Ходимларнинг бугун адолатли шароитларда ишлашиб, иш берувчининг ғайриқонуний тазйиқларидан, меҳнатга камситишларидан қонуний йўл билан ҳимояланишга бўлган ишончлари ошган.  Бу иш берувчилардан ҳам меҳнат тўғрисидаги қонунларни тўғри қўллаш бўйича масъулиятини оширишни талаб этади. Иш берувчининг меҳнат қонунчилигини турлича талқин қилгани, тўғри қўлланилмагани иш берувчининг меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига олиб келган. Бухоро вилояти суди томонидан ҳам кўрилган ишларнинг 478 таси иш ҳақи ундириш, 194 таси ишга тиклаш, 20 таси меҳнат таътили бериш, 15 таси иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг кечиктирганлик учун компенсация ундириш, 6 таси ишга қабул қилишни нотўғри рад этиш ва қолгани бошқа тоифадаги меҳнат низолари билан боғлиқ.  Ишга тиклаш ҳақидаги даъволар бўйича кўрилган 194 та ишларнинг 115 таси ёки қарийб 60,0 фоизи юзасидан иш берувчиларнинг буйруқлари ғайриқонуний, деб топилиб, ходимлар ишга қайта тикланди», ­­- дейди Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти судлов судьяси ИкромжонТошов.

Ишга тиклаш низолари нисбатан кўпайган соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, банк тизимида 27 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қуйи бўғинларида 25 та, Ички ишлар вазирлиги ва унга тегишли ташкилотларда 23 та, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унга тегишли ташкилотларда 21 та, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги ташкилотларда 11 та, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида 7 та ҳамда бошқа давлат идоралари ва органларида 45 та ишлар кўрилган ва бунда иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилигини ғайривонуний равишда бузилгани ҳолати аниқланган. 

Жами меҳнат низолари юзасидан иш берувчилардан ходимлар фойдасига 4.928.447.516 сўм миқдорида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда 593.500.000 сўм миқдорида маънавий зарар учун компенсация, қаноатлантирилган талаблар бўйича 10.486.283.288 сўм иш ҳақи, 2.649.667.737 сўм мажбурий прогул учун ҳақ, 2.421.274.940 сўм маънавий зарар ва иш якуни бўйича 1.055.163.538 сўм давлат божи ундирилган. Суд буйруғи тартибида эса 9.439.702.725 сўм иш ҳақи эгасига қайтарилган.

«Иш берувчи меҳнат қонунчилиги талаблари ва нормаларига тўла амал қилишга мажбур. Ходимнинг меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўймаслик, аслида, иш берувчи, яъни мансабдорнинг вазифаси, бурчи. Биргина 2024 йилнинг ўзида 586 нафар мансабдорнинг шахсдан салкам 2 миллиард, яъни 1 миллиард 700 миллион сўм миқдорида жаримага тушгани бу ўз-ўзидан шунча нафар иш берувчининг меҳнат қонунчилиги нормаларига амал қилмаганини кўрсатади», ­- дейди Бухоро вилояти суди раиси Учқун Рўзиев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг