Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австралияда сунъий онг KFC’да буюртмаларни қабул қилишни бошлайди

Австралияда сунъий онг KFC’да буюртмаларни қабул қилишни бошлайди

KFC тезкор тамадди ресторанлар тармоғи сунъий онгдан фойдаланишни бошлайди. Ушбу технология франшизанинг Австралиядаги 5 та филиали – Жанубий Пенрит, Ветерилл-Парк, Моунт-Друитт, Минто ва Франчес-Форестда синовдан ўтказилмоқда. Бу манзилларда автомобил ҳайдовчилари учун буюртма бериш дарчалари ўрнатилган.

KFC’нинг баъзи жойларида «Олиб кетиш учун буюртма» берилганда, буюртмалар сунъий онг орқали қабул қилинади, бироқ мижоз истаса, буюртмани илгаригидек ходимнинг ўзи қабул қилиши ҳам мумкин.

Сунъий онг киритилган овозли технология компания ичидаги жараёнларни ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини такомиллаштириш учун ишлаб чиқилган. Янги ёндашувнинг афзалликларидан бири — ходимларга тушадиган босимни камайтириш, бу ишчиларнинг чарчоғини озайтиришга, буюртмаларга ишлов бериш аниқлигини оширишга ҳамда ташриф буюрувчилар учун ёқимли ва барқарор сервисни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, компания хабарига кўра, янги технологияларнинг жорий этилиши иш ўринлари сонига таъсир қилмайди.

Технологияни келажакда кенг кўламда жорий этиш масаласи ушбу бешта нуқтада иш натижалари баҳоланганидан сўнг муҳокама қилинади.

«KFC доимий равишда инновацион ечимлар ёрдамида ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш ва мижозларга сервисини яхшилаш йўллари устида бош қотиради. Ушбу тажриба нафақат жамоавий фаолиятимизни оптималалштиради, балки хизмат кўрсатиш даражасини оширади.

Бу KFC фаолиятига инновацияларни бириктириш йўлида яна бир янги қадам бўлиб хизмат қилади», – дейди KFC SOPAC бош менежери Кристи Вулрич.

Қизиғи ходимларнинг ўзи янги технологияни ижобий қабул қилмоқда, зеро, мазкур технология кўникмаларни яхшилаб, янада яхши сервисни таъминлаш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг