Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижондаги ЙТҲда она ва бола ҳалок бўлишди

Андижондаги ЙТҲда она ва бола ҳалок бўлишди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Бугун, 23 июль куни соат 10:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани, Қурама МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 «Тошкент-Ўш» халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 485-километрида мудҳиш ЙҲТ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ф.А. «Нексия 3» русумли транспорт воситасини бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва 1980 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги «Спарк» билан тўқнашган. Шу вақтда яна бир ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Н.Т. «Спарк»  ҳаракатланиб келиб «Нексия 3» автомобилига урилган.

ЙҲТ натижасида дастлабки тўқнашув иштирокчиси — «Спарк»  ҳайдовчиси А.А. ҳамда унинг онаси —1958 йилда туғилган Ф.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Ушбу автомашина йўловчиси 1986 йилда туғилган Д.Х. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг