Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда икки туман ҳокими ўзгарди

Андижонда икки туман ҳокими ўзгарди

Марҳамат тумани ҳокими лавозимига Маъмуров Ўткирбек Комилжонович тайинлади.

Ўткирбек Маъмуров 1973 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда «К.Тимирзаев» номли Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги соҳаларида агроном, мудир, раис ўринбосари, раис, бошқарма бошлиғи ўринбосари каби лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига Бўтахонов Фурқатбек Тожимуҳаммадович тайинлади.

Фуркатбек Бўтахонов 1985 йилда Хўжаобод туманида туғилган. 2013 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида молия, электр таъминоти, иқтисодиёт, инвестиция ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳаларида ғазначи, ҳисобчи, бўлим бошлиғи, бош мутахассис ҳамда туман ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг