2025 йилда солиқ ставкалари ўзгармайди
Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 2025 йилда иқтисодий солиқ турлари бўйича солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.
- фойда солиғининг базавий ставкаси - 15 фоиз;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи -12 фоиз;
- ижтимоий солиқ - 12 фоиз;
- айланмадан олинадиган солиқнинг базавий ставкаси - 4 фоиз;
- қўшилган қиймат солиғи ставкаси - 12 фоиз;
- юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси - 1,5 фоиз миқдорда сақлаб қолинди.
Аввалроқ Сенат томонидан 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун маъқуллангани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter