Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фируз Аллаев

Пессимист шамолдан нолийди, оптимист унинг тўхташидан умид қилади, реалист эса шамолга қарамасдан қанот ёзиб учади.

Ёш ёки янги тадбиркорларнинг 5та хатоси

Ёш ёки янги тадбиркорларнинг 5та хатоси

Янги бизнесни бошлаш осон эмас. Орамизда бизнес бошлашни орзу қиладиган, лекин ҳеч қачон ҳаракатни бошламайдиганлар жуда кўп. Баъзида тақдирни ўз қўлига олиб, бизнесни бошлаш учун одам ўзида «дух» топиши керак. Лекин, бизнесни бошлаганда «любая бизнес харашо» деб хатоларни ҳам қилмаслик мухим. Агар, шунақа қилса бозор «шессекундда» синдириб қўйиши мумкин. Қуйида янги тадбиркорлар қиладиган 5та хато ҳақида ёзаман:

1. Кимнидир бизнесини кўчиришга ҳаракат қилади. Атрофига қарайди ва кимдадир қайси бизнес яхши даромад олиб келиб турган бўлса, шу бизнесни қилади. Ман ҳам шуни қилсам даромад оламан деб ўйлайди. Аслида, муваффақиятли бизнесмен ишни қилиш учун қанақа билимларга эга эканлигини, у бизнес соҳасида қанақа ўзига хосликлар борлигини ва муҳими брендни шакллантириш қанчалик қийин бўлганлигини тушунмайди.

2. Янги бошланаётган бизнесга даромад ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмасдан, ўйламасдан, хисоб-китоб килмасдан қарз ёки кредит олиш. Ҳали бозорни, талабни, мижозларни ўрганмасдан туриб, оптимистлик билан иш бошлайди ва банкрот бўлиб қарзга ботади.

3. Бизнес бошлашимга кеч деб ўйлаш. Аслида, одам билими ва имкони етарли бўлганда, ғоясига талаб бўлганда бизнесни хоҳлаган ёшда бошлаши мумкин. Бизда 35 ёшли киши бизнес бошлашимга кеч бўлди деб юрганда, АҚШда 55 ёшида миллиард долларлик бизнес бошлаганлар бор.

4. Бозорни ва талабни яхши ўрганмайди, мижозлари ҳақида аниқ маълумотга эга эмас. Ҳар қандай бизнесни бошлашдан олдин бозорни ўрганиш, талабни ўрганиш, хизмат ёки маҳсулоти қанчалик керакли эканлигини таҳлил қилиш жуда муҳим.

5. Солиқ, банк, қонунчиликни тўлиқ ўрганмаслик ва даромадни яшириш. Кўпчилик ҳатто солиқ органларидан ва ортиқча бюрократиядан қўрқади, одатда пессимист бўлиб яшайди. Аслида, ҳозирда Ўзбекистонда бизнес очиш ва юритиш учун қатор қулайликлар яратилган ва қонуний фаолият юритган, солиқларни вақтида тўлаган бизнесга ҳеч қанақа босим йўқ. Шу учун ҳам ҳеч бўлмаса ягона солиқ тўлови, ҚҚС ҳақида асосий билимларга эга бўлиш, банк ва бухгалтерия ҳақида тушунчаси бўлиши жуда муҳим.

Буларнинг ҳаммаси шахсий тажрибамдан келиб чиққан хулосаларимдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг