Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фирибгарликнинг янги туридан ҳимояланиш усуллари айтилди

Фирибгарликнинг янги туридан ҳимояланиш усуллари айтилди

Фото: Xabar.uz

Сўнгги вақтларда фуқароларга телефон қўнғироқлари орқали ўзини «терговчи» деб таништириб, уларга яқин қариндошларидан бири йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлигини айтиб, алдов йўли билан пулларини ўзлаштирганлик ҳолатлари аниқланаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази бундай алдовлардан ҳимояланиш учун ўз тавсияларини берди:

  1. Йўл транспорт ҳодисасига учраган яқин қариндошингизга телефон қилиш ва ундан ҳолат бўйича сўраб суриштиришингиз;
  2. Яқинингизга боғлана олмасангиз, алдов учун номи фойдаланилган ташкилотга мурожаат қилиб аниқлик киритишингиз тавсия этилади.

«Ҳеч қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Сиздан пул талаб қилмайди!», қўшимча қилинади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг