Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бокулик сохта генерал қўлга тушди

Бокулик сохта генерал қўлга тушди

Иллюстратив фото

Боку шаҳрида ўзини генерал деб таништириб, одамларнинг пулини еб кетган фирибгар ушланди. Озарбайжон ИИВ матбуот хизмати маълум қилишича, қўлга тушган шахс бокулик, илгари судланган Элвин Бобозода бўлиб чиқди.

Бобозода ўзини юқори лавозимли амалдор (генерал-майор) деб таништириб, шу йилнинг апрел-май ойларида айрим шахсларга турли ваъдалар бериб, фирибгарлик йўли билан уларнинг жами ҳисоблаганда 61,7 минг манат (36 минг АҚШ доллари атрофида) пулини ўзлаштириб олган.

Сохта генерал қўлга олиниб, устидан жиноят иши очилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг