Тошкентга трамвай қайтади

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ва Франция ташқи савдо ва хориждаги фуқаролар бўйича вазир-делегат Лоран Сен-Мартен Тошкентда трамвай тизимини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолади.
Журналист Азиза Қурбонованинг ёзишича, бу ҳақда кеча, 12 март куни Франция ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган вазирлик-идоралараро ҳужжатларни имзолаш маросимида эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасида 2025 йилнинг сентябрига қадар халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида трамвай линиясини қуриш лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асослар (ТИА)ни ишлаб чиқилиши белгилаб қўйилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter