Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда тадбиркорлар «қуёш панели» ўрнатишга мажбурланаётгани айтилганди: расмий изоҳ берилди

Тошкентда тадбиркорлар «қуёш панели» ўрнатишга мажбурланаётгани айтилганди: расмий изоҳ берилди

Айрим интернет нашрлар ҳамда  ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида тадбиркорлар оммавий электр токидан узилаётганлиги ҳамда  мажбурий равишда муқобил энергия манбаларини ўрнатиши талаб этилаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» компанияси мазкур ҳолат юзасидан расмий тушунтириш берди.

Унда айтилишича, Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-57-сонли, 2024 йил 31 майдаги «Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-222-сонли қарорларига асосан мамлакат бўйлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз эҳтиёжининг маълум қисмини муқобил энергия манбаларидан ишлаб чиқариш белгиланган.

Бу борада айни пайтда солиқ ва бошқа имтиёзлар берилган бўлсада айрим тадбиркорлар томонидан бу борада сусткашликка йўл қўйилаётганлиги сабабли туман электр таъминоти корхоналари томонидан огоҳлантириш хатлари юборилган.

«Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, хабарларда келтирилганидек, электр тармоқлари томонидан тадбиркорлар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиш ишлари мажбурий равишда амалга оширилмаётганлигини маълум қиламиз», – дейилади компания муносабатида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг