Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ўртача таъмирдаги хонадонлар учун ижара нархлари пасаймоқда

Тошкентда ўртача таъмирдаги хонадонлар учун ижара нархлари пасаймоқда

Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда.

Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг феврал ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлилида қайд этилди.

Маълум қилинишича, пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари 2024 йилнинг ноябр ойидан бери арзонлаб келаётган бўлса, тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархларида кўтарилиш кузатилди.

2025 йилнинг феврал ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябр ойидан бери сезиларли арзонлади:

  • 1 хонали: $323 (ўтган йилнинг октябрида $331);
  • 2 хонали: $393 (ўтган йилнинг октябрида $414);
  • 3 хонали: $480 (ўтган йилнинг октябрида $494);
  • 4 хонали: $545 (ўтган йилнинг октябрида $623).

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели тумани (1 хонали - $297, 2 хонали – $366, 3 хонали – $415, 4 хонали - $423);
  • Олмазор тумани (1 хонали – $288, 2 хонали – $351, 3 хонали – $417, 4 хонали – $488).

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

  • Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $347, 2 хонали – $462, 3 хонали – $568, 4 хонали – $694);
  • Яккасарой тумани (1 хонали – $383, 2 хонали – $511, 3 хонали – $646, 4 хонали – $675).

Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябр ойига нисбатан қуйидагича ўзгарди:

  • 1 хонали: $420 (ўтган йилнинг октябрида $422);
  • 2 хонали: $592 (ўтган йилнинг октябрида $600);
  • 3 хонали: $857 (ўтган йилнинг октябрида $834);
  • 4 хонали: $1160 (ўтган йилнинг октябрида $1118).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели тумани (1 хонали – $323, 2 хонали – $417, 3 хонали – $517, 4 хонали – $639);
  • Учтепа тумани (1 хонали – $377, 2 хонали – $436, 3 хонали – $560, 4 хонали – $586).

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

  • Миробод тумани (1 хонали – $485, 2 хонали – $746, 3 хонали – $1051, 4 хонали – $1344);
  • Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $515, 2 хонали – $748, 3 хонали – $1094, 4 хонали – $1462).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг