Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Фото: Xabar.uz

Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги расмий телеграм-каналида хабар берилди.

Таъкидланишича, 1 март санасидан эътиборан мамлакатимизда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0°С даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг