Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанднинг икки туманини боғловчи темирйўл қурилиши бошланди

Самарқанднинг икки туманини боғловчи темирйўл қурилиши бошланди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидан Ургутга томон темирйўл қурилиши бошланди.

Узунлиги 50 километрдан ортиқ бўлган янги тармоқ «Тоштемирйўллойиҳа» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқилган бош режа бўйича замонавий муҳандислик ечимлари ҳисобга олинган ҳолда барпо этилади.

Жомбой туманидаги «МАN» заводи яқинидан бошланувчи янги темирйўл тармоғи 4Р-238 автомобиль йўлини кесиб, Зарафшон дарёси бўйлаб ўтади ва сўнгра ушбу дарё устида   барпо этиладиган кўприк орқали Ургут туманига боради. Темирйўл ўтадиган Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида бекатлар ташкил этилади. Масалан, Тожикистон Республикаси билан чегарадош Ургут туманида жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости  яқинида бекат қурилади. Бу эса тожикистонликларга  юртимиз бўйлаб темир йўл орқали ҳам саёҳат қилиш имконини беради.

«Мазкур янги тармоқ юртимиз темир йўл соҳасидаги йирик лойиҳалардан бири. Бу орқали нафақат «Ургут» эркин иқтисодий зонаси корхоналарининг транспорт тармоғи яхшиланади, шу билан бирга аҳоли учун қулайлик яратилади, ҳудудда сайёҳлик ривожланади», – дейди «Темирйўл лойиҳаси» масъулияти чекланган жамияти  директори Расулжон Рўзиев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг