Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд экология бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди

Самарқанд экология бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди

Самарқанд вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб Жўраев Бахтиёр Муқимович тайинланди.

Б.Жўраев 1988 йилда Фарғона вилояти, Учкўприк туманида туғилган. Экология тизимида 2015 йилдан буён ишлаб келмоқда. Бунгача Тошкент вилояти экология бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган.

У 2009 йилда Фарғона политехника институти ва 2011 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (магистратура)ни тугатган.

Шунингдек, Хушбақов Дилшод Муродуллаевич Экология вазирининг тегишли буйруғига кўра бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дилшод Хушбақов 1988 йилда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. 2013 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, шунингдек, Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Бунгача ушбу Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган Камолиддин Шерматов бошқа вилоятга ротация қилиш йўли билан ўтказилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг