Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Риштонда Польша университети филиали очилади

Риштонда Польша университети филиали очилади

Яқинда Риштон туманида Польшанинг Адам Мицкеевич номидаги университети филиалини очиш бўйича келишувга эришилган эди.

Айни кунларда шу университетнинг Шарқшунослик институти директори ўринбосари Мариуш Маршевски бошчилигидаги делегация Риштон туманида бўлди. Учрашувда польшалик меҳмонлар иштирокида лойиҳани амалга ошириш бўйича юзма-юз мулоқот ўтказилган.

– Учрашувда Польша делегацияси билан туманимизда Риштон—Польша савдо уйи, Поляк тили ва маданият марказини ҳамда университетнинг иккита факультетини очишга келишиб олинди. Бу икки томонлама савдо, тадбиркорлик, маданият ва таълим соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради, – дейди Риштон тумани ҳокими ўринбосари Абдусалом Сиддиқов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг