Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Хитойнинг Хидиан университети филиали очилиши мумкин

Ўзбекистонда Хитойнинг Хидиан университети филиали очилиши мумкин

2025 йилдан бошлаб Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ҳамда Хитойнинг Хидиан университети ҳамкорлигида ўзбек ёшлари учун рақамлаштириш соҳасига қаратилган таълим дастури йўлга қўйилади.

Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжоновнинг Хитойга хизмат сафари доирасида Хидиан университети раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда сўз боради.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик алоқаларини рақамлаштириш, таълим ва янги инновациялар орқали янада мустаҳкамлаш борасида ҳамда ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилган.

Қолаверса, университетнинг Ўзбекистонда ўз филиалини ташкил қилиш масаласи ҳам тегишли даражада муҳокама қилинаётгани ва имкониятлар ўрганилаётгани маълум қилинди ҳамда университет томонидан Ўзбекистонда IT таълим маркази ташкил этилиши бўйича келишувга эришилди.

Вазир ўринбосари томонидан рақамли таълимни ривожлантириш ва ХХРнинг илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш учун малакали мутахассисни ўзбек университетига жалб қилиш таклиф этилди.

Учрашув якунида, Хидиан университети Тошкент шаҳридаги INHA университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Маълумот учун, Хидиан университети 1931 йил ташкил топган бўлиб, Хитойдаги етакчи университетлардан бири ҳисобланади. Университет электроника, телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳаларида кучли илмий базаси билан машҳур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг