Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон Мажилиси Ўзбекистон билан Иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Қозоғистон Мажилиси Ўзбекистон билан Иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Фото: parlam.kz

Қозоғистон парламентининг Қуйи палатаси Ўзбекистон билан Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди ва тасдиқлаш учун Сенатга юборди.

Ўзбекистон томони ушбу ҳужжатни ўтган йилнинг ноябрида ратификация қилган эди. 

Битимга кўра, икки давлат ўртасида ҳамкорликнинг янги механизми – давлат раҳбарлари даражасидаги Олий давлатлараро кенгаш ташкил этилмоқда. Қозоғистон Мажилиси депутати Айгул Куспаннинг билдиришича, Кенгашнинг биринчи учрашуви Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида жорий йилнинг 8 август куни Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

«Бизнинг тамойилимиз рақобатлашиш эмас, балки бир-биримизни тўлдиришдир. Биз иттифоқчилармиз, бир-биримизни тўлдиришимиз керак», – дейди Айгул Куспан.

Шартноманинг асосий мақсади икки мамлакат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва барқарор иқтисодий ривожланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган давлатлараро муносабатларнинг янги босқичини шартнома-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашдан иборат.

Шартнома асосида томонлар ҳеч қандай блок ёки иттифоқларда қатнашмаслик, шунингдек, бошқа томонга қарши қаратилган ҳар қандай ҳаракатларда иштирок этмаслик мажбуриятини тасдиқлайди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг