Ўзбек-қозоқ чегарасида махфий туннел аниқланди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида нефт маҳсулотлари контрабандасига мўлжалланган яширин туннел топилди.
Икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус операция ўтказди, жараён давомида трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
Прокурорларга кўра, туннел узунлиги 450 метрни ташкил қилади. У орқали ҳар куни етти тоннагача ёқилғи-мойлаш материаллари ноқонуний олиб ўтилган.
Трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ таркибида Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter