Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Права»си олиб қўйилганларнинг автомобиль бошқарганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланяпти

«Права»си олиб қўйилганларнинг автомобиль бошқарганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланяпти

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга доир Қонун кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариб юрганлик ҳолати ўтган йили 9 669 тани (2023 йилда 5000 та) ташкил қилган.

2024 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар томонидан содир этилган 405 та ЙТҲда 94 нафар фуқаро ҳалок бўлган. 

Мазкур қонун билан Жиноят кодексига янги – 261-2 моддаси киритилиб, унга кўра транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши шу ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг