Ўзбекистонлик боксчи қизлардан тарихий рекорд

Шу кунларда Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда ва унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси ярим финалга йўлланма олиб, терма жамоа тарихида рекорд ўрнатди. Бу ҳақда миллий олимпия қўмитаси хабар беради.
Чорак финал баҳсларида Фарзона Фозилова -48 кг, Сабина Бобоқулова -50 кг, Феруза Казакова -52 кг ва Навбаҳор Ҳамидова -66 кг вазн тоифаларида ўз рақиблари устидан ғалабага эришди ва энг камида 4 та бронза медалини нақд қилди. Шу пайтгача ўтказилган Жаҳон чемпионатларининг ҳеч бирида мамлакат тўртта медал қўлга киритмаган. Бугун, ушбу боксчилар ярим баҳсларда рингга тушади ва ушбу босқичда уларга рақиб бўладиган спортчилар қуйидагилар:
- -48 кг: Фарзона Фозилова - Юлия Чумгалакова (Россия)
- -50 кг: Сабина Бобоқулова - Ху Меийи (Хитой)
- -52 кг: Феруза Казакова - Панг Чол Ми (КХДР)
- -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Албина Молдажанова (Россия)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter