Нидерландия томони ўзбекистонликларни иш билан таъминлашга кўмаклашади

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Миграция агентлиги вакиллари ва Нидерландиянинг «Eurotalent» рекрутинг агентлиги директори Томми Кок ўртасида видеоконференция ташкил этилди.
Миграция агентлиги расмийси Беҳзод Диметов Нидерландия томонини агентлик фаолияти, Ўзбекистон раҳбариятининг меҳнат миграцияси борасидаги ташаббуслари, бу борадаги ислоҳотлар, хорижий давлатлар билан ўрнатилган халқаро алоқалар билан таништирди.
Нидерландия вакили Ўзбекистондан логистика ва транспорт, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш, технологиялар, меҳмонхона бизнеси ва тиббиёт соҳаларида малакали мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари борлигини билдирди.
«Eurotalent» агентлиги ишга жалб қилиш жараёнининг барча босқичларини ўз зиммасига олиши, шу жумладан, шартномалар, маош ҳисоб-китоблари, турар жой ва қонунчиликка риоя қилиш, мутахассислар эҳтиёжларини узлуксиз ҳал қилиш бўйича ишларни амалга ошириши қайд этилди.
Онлайн музокаралар якунида Ўзбекистондан Бенилюкс мамлакатларига меҳнат мигрантларини қонуний асосда ишга жалб этиш бўйича тегишли шартнома имзолашга келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter