Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мўғулистон президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Мўғулистон президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси билан биргаликда «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан танишди.

«Мажмуа Мўғулистон делегациясида катта таассурот қолдирди.

Қайд этиш ўринлики, мамлакатимизга ташриф буюраётган Олий мартабали меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган», – дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг