Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Камбағаллик даражаси энг кўп Бухоро ва Самарқандда қисқарган

Камбағаллик даражаси энг кўп Бухоро ва Самарқандда қисқарган

2023 йилда республикада камбағаллик даражаси 14 фоиздан 11 фоизга, 2024 йилда эса 8,9 фоизгача қисқарди. Натижада 719 минг киши камбағалликдан чиқарилди.

Камбағаллик даражасининг пасайиши республиканинг барча ҳудудларида кузатилмоқда.

Жумладан, камбағалликнинг қисқариш суръатлари Бухоро ва Самарқанд вилоятларида сезиларли юқорилашни кўрсатмоқда ва ўртача 3,1 фоиз пунктни ташкил этиб, мос равишда 8,7 фоиз ва 7,5 фоизга тенг бўлди.

Шунингдек, камбағаллик даражасининг энг юқори қисқариши Наманган вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 2,8 фоиз пункт даражасида қайд этилди: навбати билан 7,6 фоиз ва 10,8 фоизгача.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг