Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Истанбулда Туркий тиллар ахборот агентликлари альянси тузилди

Истанбулда Туркий тиллар ахборот агентликлари альянси тузилди

Кеча, 6 ноябр куни Истанбулда «Медиада бирлик ва келажакка қараш» мавзусида ташкил этилган туркий тилли давлатлар медиа саммити бўлиб ўтди.

Саммитда ташкилотга аъзо давлатлар ахборот агентликлари раҳбарлари, жумладан Ўзбекистон ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори Абдусаид Кўчимов, шунингдек, Туркия Президенти маъмуриятининг Алоқа бўлими мудири Фаҳреттин Алтун, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Ўмуралиев ва бошқа олий мартабали меҳмонлар иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари ўзаро ахборот алмашишда туркий тилли давлатлар етакчи медиа тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида эътироф этишди.

Шунга кўра, Альянс туркий дунёнинг муштарак мероси ва маданиятини асраб-авайлаш ва оммалаштиришда муҳим рол ўйнаши қайд этилди.

Саммит якунига кўра беш давлат медиа тузилмалари раҳбарлари ўртасида Туркий тиллар ахборот агентликлари альянсини тузиш тўғрисида декларация имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг