Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркий давлатлар ташкилоти ҳузурида Логистика марказлари ва юк ташувчилар альянси тузилди

Туркий давлатлар ташкилоти ҳузурида Логистика марказлари ва юк ташувчилар альянси тузилди

Бугун, 28 июн куни Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ҳузуридаги Логистика марказлари ва юк ташувчилар алянси таъсис этилишига бағишланган тантанали тадбир ва альянс иштирокчиларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, ушбу тадбир логистика инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ТДТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.

«Туркий давлатлар ташкилоти ҳузуридаги Логистика марказлари ва юк ташувчилар альянси ТДТга аъзо мамлакатларда юк ташиш ва логистика марказларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилмоқда. Альянс ушбу йўналишда логистика ва юк ташиш, муҳандислик ишлари ҳамда консалтинг хизматлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни бирлаштиради.

Туркий мамлакатлардаги йирик логистика марказлари, юк ташувчилар, терминаллар, денгиз ва қуруқлик портлари ўртасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш, инновацион ечимларни жорий этиш орқали бутун минтақанинг транспорт-логистика салоҳиятини ошириш Альянснинг асосий мақсадлари қаторига киради», – дейди Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов.

Тадбирда ТДТ ҳузуридаги «Логистика марказлари ва юк ташувчилар альянси» халқаро нодавлат-нотижорат ташкилотини ташкил этиш ҳамда таъсис ҳужжатларини имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Альянс бош котиби ҳамда котибият аъзоларини тайинлаш билан давом этди. Альянс бош котиби этиб Ўзбекистон хусусий сектори вакили Асқар Қодиров сайланди.

Тадбир Туркий Давлатлар Ташкилоти вакиллари, Альянс Бош котиби ва йиғилиш иштирокчиларининг якуний нутқи билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, ТДТга аъзо далватлар – Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон бўлиб, Венгрия ҳамда Туркманистон кузатувчи мақомига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг