Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бугун, 16 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси, «Новза» метро бекати ёнидаги, ўрта босимли ер ости д-89ммли газ қувурида ва Чилонзор мавзесидаги «МЕТРО МАРКЕТ» биноси ёнидан ўтган, ўрта босимли ер ости д-57ммли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Ҳолатни бартараф қилиш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан амалга ошириш режалаштирилган.

Қуйидаги ҳудудларда вақтинчалик газ таъминоти тўхтатилади:

– «Чилонзор» МФЙдаги жами 1 890 та уй хўжаликлари ҳамда кўп қаватли уйлардаги аҳоли хонадонларида;

– «Чарх комолон» МФЙдаги 894 та уй хўжаликларида;

– «2- Чарх комолон» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 240 та аҳоли хонадонларида;

– «3- Чарх комолон» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 460 та аҳоли хонадонларида;

– «Катта Чилонзор 1» МФЙда (1-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 180 та аҳоли хонадонларида;

– «Катта Чилонзор 2» МФЙда (2-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 284 та аҳоли хонадонларида;

- «Катта Чилонзор 3» МФЙда (3-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 470 та аҳоли хонадонларида;

– «Новза» МФЙда (4-24-мавзелар) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 880 та аҳоли хонадонларида;

– «Бешчинор» МФЙда (5-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 320 та аҳоли хонадонларида;

– «Дилобод», «Халқлар дўстлиги» МФЙларида (6-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 3 220 та аҳоли хонадонларида;

– Чилонзор 5-мавзеда жойлашган 1-2-3-4-49-50 кўп қаватли уйлардаги жами 504 та аҳоли хонадонларида.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманининг «Пастки юз» МФЙдаги 367 та уй хўжаликларида ҳам табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг