«Маънавий экспертиза» бекор қилинди
Медиа маҳсулотларини «маънавий экспертиза»дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.
Ижтимоий тармоқларда медиа маҳсулотларини «маънавий экспертиза»дан ўтказиш жорий этилганлиги юзасидан хабарлар тарқалганди.
Адлия вазирлиги томонидан мазкур масала ўрганилганда унда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи умуммажбурий кучга эга бўлган ҳуқуқий нормалар белгиланганлиги аниқланган.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ вазирлик ва идораларнинг шундай турдаги ҳуқуқий ҳужжатлари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Давлат рўйхатидан ўтказилмаган бу турдаги ҳужжатлар тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
Шу боис, медиа маҳсулотларини «маънавий экспертиза»дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор ушбу ҳужжатни қабул қилган органлар томонидан бекор қилинганлиги ва ижродан чақириб олинганлиги маълум қилинади, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Маънавият ва маърифат маркази мутахассислари томонидан турли манбаларда тарқатилган медиа маҳсулотларнинг амалдаги қонунчиликка зидлиги аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш юзасидан таҳлилий фикрлар тарзида ваколатли органларга белгиланган тартибда таклиф киритиб бориш мақсадга мувофиқлиги ҳақида тавсиялар берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter