Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлиги матбуот котиби янги лавозимни эгаллади

Адлия вазирлиги матбуот котиби янги лавозимни эгаллади

Фото: Xabar.uz

Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбаева жорий йилнинг 1 август кунидан «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказининг мультимедиа бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Мультимедиа бўлими фаолияти аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини ва саводхонлигини оширишга қаратилган бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган ҳуқуқий масалалар бўйича ишончли ва объектив ахборот манбаси, энг асосийси фуқаролар билан самарали ҳар томонлама алоқа ўрнатиш механизмидир.

Мультимедиа бўлими ҳуқуқий мавзуларда аудио ва видеоконтентлар тайёрлаб келмоқда. Хусусан, бўлим томонидан йўлга қўйилган «Маҳалла ҳуқуқшуноси», «Ҳуқуқшунос ошхонаси», «Истеъмолчи адвокати», «Суҳбатдош», «Терговчи кундалиги» ва бошқа бир қатор лойиҳалар ўз мухлисларига эга, дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг