Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳинд тамаддуни ёзувини ўқий олганга миллион доллар мукофот берилади

Ҳинд тамаддуни ёзувини ўқий олганга миллион доллар мукофот берилади

Ҳиндистоннинг Тамилнад штати губернатори Ҳинд водийси тамаддунига мансуб ёзувларни ўқий олганга 1 млн доллар мукофот эълон қилди, деб хабар берди Good News Network.

Ҳаррап ёки Ҳинд маданиятига мансуб одамлар 5500 йиллар муқаддам замонавий Ҳиндистон ва Покистон ҳудудларида жойлашган Ҳинд дарёси водийсида илк тураржойларини қуришни бошлашган.

Ҳозирда олимлар 4000 та артефактдаги 68 та белгидан иборат ёзувларни ўрганишмоқда. Аммо тилшуносларнинг узоқ йиллик саъй-ҳаракатлари, қолаверса, сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳам фойда бергани йўқ — ҳарраплар ёзуви ҳамон ўз сирини очгани йўқ.

Маълумот учун: Ҳинд ёки Ҳаррап маданияти — қадимги Шарқнинг Миср ва Бобилдан сўнг кўҳналиги бўйича учинчи тамаддуни ҳисобланади. У юқоридаги икки маданиятни қўшиб ҳисоблаганда ҳам икки баравар катта майдонда жойлашган. Ҳинд тамаддуни милоддан аввалги 2600 ва 1900 йиллар оралиғида гуллаб-яшнаб, нисбатан тез йўқликка равона бўлган, бунга милоддан аввалги 2200-йиллардаги қурғоқчилик сабаб бўлгани тахмин қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг