Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Актёр Клод Брассер вафот этди

Актёр Клод Брассер вафот этди

Фото: «AFP 2020 / Yohan Bonnet»

Франциялик актёр Клод Брассер 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди RTL телеканали.

Брассер актёр Пьер Брассер ва актриса Одетт Жуаё оиласида дунёга келган. Таниқли ёзувчи Эрнест Хемингуей эса унинг чўқинтирган отаси бўлган. Ҳаётий фаолияти давомида актёр Марсель Карне, Франсуа Трюффо, Жан-Люк Годар ва Жорж Лотнер сингари режиссёрлар олган фильмларда суратга тушган.

У «Етти гуноҳ», «Барокко», «Филлар ҳам вафодор бўлмайди», «Бум» ва «Бум-2» каби фильмлардаги роллари билан танилган.

Актёр 1977 ва 1980 йилларда икки марта «Сезар» кинематография мукофотини қўлга киритган. 2008 йилда эса фахрли легион Орден кавалери унвонига сазовор бўлди.

«Франс Пресс» агентлиги Брассер вакилига таяниб, унинг ўлими коронавирус билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди. У Париждаги Пер-Лашез қабристонига дафн этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг