Одамда учрайдиган коронавируслар мавсумий характерга эга
Мичиган университети соғлиқни сақлаш мактаби олимлари одамларда учрайдиган тўртта коронавирус тури (OC43, 229e, HKU1 ва NL63) нинг кечишини 993 нафар инфекция юқтирган одамларда 10 йилга яқин вақт давомида кузатишган ва қуйидаги умумий хулосаларга келишган:
1) йил давомида кузатув ўтказилганда, коронавирусларнинг энг кўп учрайдиган ҳолатлари декабр ва апрел-май ойлари оралиғида аниқланган ва январ-феврал ойларида энг юқори даража қайд этилган; фақат 2,5% ҳолатларда июн ва сентябр ойлари орасида зарарланиш рўй берган;
2) зарарланишнинг энг юқори кўрсаткичи 5 ёшгача бўлган болаларда учраган;
3) 993 зарарланиш ҳолатининг 260 тасида вирус юқтириш уй шаротида кечган;
4) Уй шароитида бир-биридан юқтириш интервали ўртача 3,2-3,6 кунни ташкил қилган, 7,2%-12,6% ҳолатларда эса касалликнинг қайталаниши кузатилган;
5) Умумий ҳолатда, вирус юқтирган катта ёшлиларнинг 9%, болаларнинг 20% врачга мурожаат қилишига тўғри келган. Одатда грипп билан врачга мурожаат қилиш кўрсаткичи 30% ни ташкил қилади.
6) касалликнинг оғир ҳолатларида асосан 5 ёшгача бўлган болаларда ва 50 ёшдан юқори катталарда кузатилган.
Муаллифлар ушбу тадқиқот асосида одамда учрайдиган коронавирусларни мавсумий характерга эга эканлигини айтишади. Улар COVID-19 хасталигининг ҳам мавсумий характерга эга бўлиши мумкинлигини айтишар экан, буни ҳали вақт кўрсатишини, уларнинг илмий натижалари CОVID-19 билан курашишда қўл келиши эҳтимоли борлигини таъкидлаб ўтишади.
P.S. Ҳа, қадрдонлар, COVID-19 одамларда учрайдиган биринчи коронавирус хасталиги эмас, бунгача одамларда коронавируслар билан боғлиқ 6та хасталик қайд этилган. Шулардан иккитаси: SARS ва MERS худди ҳозирги CОVID-19 каби эпидемияга сабаб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter