Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда янги коронавирус аниқланди — одамларга юқиши мумкин

Хитойда янги коронавирус аниқланди — одамларга юқиши мумкин

Иллюстратив фото

Хитойлик вирусологлар кўршапалакларнинг янги коронавирусини аниқлашди, у ҳам COVID-19 сингари одамларга юқиши мумкин. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Бу вирус Гонконгда япон кўршапалагида биринчи март аниқланган HKU5 коронавирусининг янги тармоғи ҳисобланади.

Хитой фанлар академиясининг Гуанчжоудаги бўлими, Ухан университети ва Ухан вирусология институти олимлари Гуанчжоудаги лабораторияда вирусни чуқур ўрганишди. Таъкидланишича, кўршапалаклар намуналаридан олинган янги вирус инсон ҳужайраларини зарарлай олади.

Ҳозирча хавотирга ўрин йўқ, бироқ янада чуқурроқ тадқиқотлар ўтказилиши лозим, дейилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг