Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мексикада коронавирусга чалинган уч эгизак туғилди

Мексикада коронавирусга чалинган уч эгизак туғилди

Фото: «РИА Новости»

Мексикада дунёга келган уч эгизакда коронавирус аниқланди, маҳаллий тиббиёт бошқармаси ходимлари ушбу ҳолатдан ҳайрон, дея хабар берди «Sol de México» газетаси.

Маълумотларга кўра, икки ўғил ва бир қиздан иборат эгизаклар 17 июнь куни Мексика марказида жойлашган Сан-Луис-Потоси штатидаги шифохоналардан бирида Кесар кесиш билан дунёга келган. Қабул қилинган тиббий қоидаларга биноан, чақалоқлардан COVID-19 га тест олинган: бахтга қарши, улар мусбат чиқди.

«COVID-19 га чалинган эгизакларнинг дунёга келиши бутун дунё учун кутилмаган ҳолат бўлди. Энг ҳайратланарлиси, уларнинг ота-онасида касаллик аломатлари йўқ», — деди штат соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Мигель Анхель Лутсоу Стейнер. Унинг таъкидлашича, эгизаклардан фақат биттасида коронавирус аломатлари намоён бўлган.

«Болалардан иккитасининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда, фақат учинчисида пневмония қайд этилган», — деди шифокор.

Мутахассисларнинг айтишича, бу бир нечта чақалоқнинг коронавирус билан туғилишига оид биринчи ҳолат саналади. Маҳаллий тиббиёт муассасалари ходимлари вируснинг йўлдош орқали юқиш-юқмаслигини ўрганмоқда.

Ҳозир эгизакларнинг ота-онаси назорат остига олинган. Улар COVID-19 га таҳлил топширишган: тест натижалари ҳали чиқмади. Чақалоқлар ва уларнинг ота-онаси билан алоқада бўлган тиббиёт ходими ҳам изоляцияга олиниб, коронавирусга текшириляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг