Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яхшилик» кўрсатувига мурожаат қилган аёлга машина берилади

«Яхшилик» кўрсатувига мурожаат қилган аёлга машина берилади

Кадр: «Яхшилик» кўрсатуви

«Маданият ва маърифат» телеканалида эфирга узатиладиган «Яхшилик» кўрсатувининг 27 июлдаги сонида мурожаатчига машина берилиши айтилди.

Кўрсатувда иштирок этган Имконияти чекланган болалар «Ёруғлик» маркази раҳбари Мусулмон Ашуров сўзларига кўра, «Яхшилик» кўрсатувида кўрсатилган мушкул вазиятдаги Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи Гулчеҳра Жўраеванинг фарзанди ногиронлиги сабаб оилага имтиёзли тарзда машина олиб берилади. Ҳаттоки кредит тўловлари ҳам ҳомийлар томонидан томонидан тўлиқ амалга оширилади.

Маълумот учун, Бахтиёр Насриддинов муаллифлигидаги «Яхшилик» кўрсатуви эҳтиёжманд инсонларнинг мурожаатлари асосида ёрдам ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг