Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Россия ҳаво ҳудуди хавфсизми?» — Алишер Қодиров

«Россия ҳаво ҳудуди хавфсизми?» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров «Ўзбекистон ҳаво йўллари» биринчи ўринда ватандошларимиз хавфсизлиги ҳақида ўйлаши кераклиги ҳақида гапирди.

«Миллий тикланиш» фракцияси бу мавзуда Транспорт вазирлиги ва компанияга асосли тушунтириш бериш сўрўвини юборади, деди у.

Аввалроқ Ақтауда Озарбайжон самолёти ҳалокатига Россия ракетаси сабаб бўлгани айтилганди. 

Россиянинг ер-ҳаво ракетаси Грозний устидан учувчисиз учиш пайтида 8432-рейсга учирилган ва унинг бўлаклари самолётга зарар етказган ҳолда портлаган. Euronews'га маълум қилинишича, шикастланган самолёт учувчиларнинг фавқулодда қўнишни сўрашига қарамай, Россия аэропортларига қўнишга рухсат берилмаган ва Каспий денгизи орқали Қозоғистоннинг Ақтау томон учиши буюрилган.

«Самолёт Россия ҳудудида, Грозний осмонида уриб туширилган. Буни инкор этишнинг иложи йўқ», - дея муносабат билдирганди Миллий Мажлиснинг Халқаро муносабатлар қўмитаси аъзоси, сиёсатшунос Расим Мусабеков.

Озарбайжон авиакомпанияси самолёти ҳалокатидан сўнг Россиянинг қатор шаҳарларига парвозларни тўхтатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг