Қадоқлаш бўйича техник регламент тасдиқланди

Ҳукумат қарори (109-сон, 24.02.2025 й.) билан “Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламент тасдиқланди.
Техник регламент муомалага чиқарилган тайёр маҳсулотлар бўлган металл, полимер, пластмасса, қоғоз, картон, шиша, резина, резинопластик ва композит материаллар, тўқимачилик материаллари, керамика асосидаги қадоқларга, шу жумладан, қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлигига нисбатан қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.
Техник регламент талаблари тиббиёт техникаси, жиҳозлари ва ускуналари, дори-дармонлар, фармацевтика маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари ва хавфли юкларни, шунингдек, юк контейнерлари ва юкларни автомобиль, темир йўл, денгиз ва ҳаво транспортида ташиш учун тагликларни (поддон) қадоқлашга нисбатан татбиқ этилмайди.
Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари Техник регламентда белгиланган тартибда маҳсулот мувофиқлиги баҳолангандан кейин тасдиқловчи ҳужжатлар асосида эркин муомалага чиқарилади.
Техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланмаган қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари мувофиқлик белгиси билан тамғаланмаслиги ва эркин муомалага чиқарилмаслиги керак.
Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларини сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш жараёнлари хавфсизлик талабларига жавоб бериши керак.
Қадоқлар хавфсизлиги қуйидаги талаблар билан таъминланиши керак:
- озиқ-овқат маҳсулотига тегиб турадиган материалларнинг санитария-гигиена кўрсаткичлари бўйича;
- физик-механик кўрсаткичлар;
- герметиклик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter