Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент ижара ҳақи юқори эканига тўхталди

Президент ижара ҳақи юқори эканига тўхталди

Архив.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев селектор йиғилиши вақтида ижара ҳақи юқори эканини таъкидлаб ўтди.

«Xabar.uz» мухбири маълум қилишича, давлат раҳбари вазиятни ўнглаш чора-тадбирлари борасида топшириқлар берди.

«Оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган мингта оила, айниқса аёллар ижтимоий ижара асосида уй-жой билан таъминланади.

Бунинг учун ҳудудларга мингта квартира сотиб олиш учун маблағ ажратилади.

Лекин, бу ҳаммаси эмас. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари жойлардаги аҳволдан келиб чиқиб, ижтимоий ижарани кенгайтириш бўйича қўшимча чораларни кўриши керак.

Мисол учун, ҳозирги кунда хусусий сектор томонидан эҳтиёжманд оилаларга берилаётган уйларнинг ижара ҳақининг 50 фоизига субсидия беришни йўлга қўйиш мумкин.

Биргина Olx.uz электрон порталида ойлик ҳақи 1 миллион сўмгача бўлган 500 та уйни ижара бериш тўғрисида эълонлар жойлаштирилган.

Ёки, фойданилмаётган ётоқхоналарни ҳокимиятлар томонидан таъмирлаб, ижтимоий ижарага берса бўлади, — деди Президент.

Йиғилиш давомида молия вазири Темур Ишметовга икки ҳафта муддатда уй-жой сотиб олиш ва ижтимоий ижарага бериш тартибини тасдиқлаш топшириғи берилди.

Вилоят ҳокимлари бир ой муддатда энг муҳтож оилалар руйхатини шакллантиради ва уларни кўчириш чораларини кўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг