Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Техника фанлари доктори Элёрбек Сайдахмедовга профессор илмий унвони берилди

«Ўзбекнефтгаз»: Техника фанлари доктори Элёрбек Сайдахмедовга профессор илмий унвони берилди

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган топшириқ ва кўрсатмаларни бажариш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ саноати бўлинмаларининг илмий-тадқиқот йўналиши қўллаб-қувватланмоқда.

Бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш, саноат, соҳа раҳбарлари ва мутахассисларининг илмий ва касбий даражасининг ўсишини таъминлаш учун самарали тизимини яратиш ва жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва соҳада таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро интеграцияни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, замонавий талаблар асосида мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш усуллари ва шаклларини юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда халқаро таълим стандартларига мувофиқ такомиллаштириш орқали илмий-тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари, хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда замонавий илм-фан ютуқлари ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича фаол ишлар йўлга қўйилган.

«Ўзлитинефтгаз» АЖ Бошқарув раиси ўринбосари, техника фанлари доктори Сайдахмедов Элёрбек Эгамбердиевичга 2022 йил 30 июлда профессор илмий унвонининг берилгани нефть ва газ тизимида амалга оширилаётган бундай чора-тадбирларнинг самарали натижаси деб ҳисоблаш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, соҳа раҳбарлари ва мутахассисларининг билим ва тафаккурининг илмий ҳамда техник даражасини ҳар томонлама ривожлантириш, ўқитишнинг янги усулларини илгари суриш ва ҳар бир ходимнинг соҳа олдида турган вазифаларини ҳал этиш борасида саъй-ҳаракатларни жалб этиш учун яратилган шароитлар нефть-газ саноати корхоналарининг илмий ва техник салоҳиятини корхоналарининг илмий ва техник салоҳиятини янада мустаҳкамлашни таъминлайди ва республикамизнинг нефть-газ саноатини янада ривожлантириш учун ишончли пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг