Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ортиқча вазнни йўқотишда ёрдам берадиган беш маҳсулот

Ортиқча вазнни йўқотишда ёрдам берадиган беш маҳсулот

Парҳезшунос Лариса Габдулхакова ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган беш озиқ-овқат ҳақида маълумот берди. 

Диетолог ферментланган овқатларни биринчи ўринга қўйди. Тузланган карам, квас ва кефирда кўп миқдорда толалар, фойдали бактериялар мавжуд. Буларнинг барчаси ичак фаолиятини яхшилайди ва метаболизмга фойдали таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, ферментланган овқатлар яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Сабзавотлар, мевалар, толага бой ҳар қандай озиқ-овқат вазн йўқотиш учун фойдалидир. Улар ичак фаолиятини яхшилайди ва токсинларни йўқ қилишга ёрдам беради ва бу вазн йўқотиш учун асосдир, деб таъкидлади мутахассис.

Учинчи ўринда омега-3 ёғ кислоталарига бой овқатлар, шу жумладан ёғли балиқ ёки икра киради. Диетологнинг фикрига кўра, Омега-3 ёғ кислоталари соғлом вазн учун асосдир. Бундан ташқари, улар мия фаолиятини ва терининг ва қон томирларининг ҳолатини яхшилайди.

Кейинги ўринда йод миқдори юқори бўлганлиги сабабли қалқонсимон безга яхши таъсир кўрсатадиган ва соғлом метаболизмни қўллаб-қувватлайдиган денгиз ўтлари туради. Диетанинг яна бир муҳим қисми ҳайвон оқсилидир. У метаболизмни тиклайди ва мушакларни мустаҳкамлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг