Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германия канцлери Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Германия канцлери Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Унда Ўзбекистон-Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Савдо-иқтисодий, технологик ва инвестициявий-молиявий шерикликни кенгайтириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, меҳнат миграцияси, экология, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм ва бошқа йўналишларда фаол алоқаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади. Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари бўйича фикр алмашилади.

Дастур доирасида Ўзбекистон Президенти ва Германия Федерал Канцлери икки мамлакат ишбилармон доиралари билан учрашув ҳам ўтказадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг