Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Метронинг «Ер усти ҳалқа йўли»да ҳаракат вақтлари ўзгаради

Метронинг «Ер усти ҳалқа йўли»да ҳаракат вақтлари ўзгаради

Фото: Xabar.uz

16 декабр санасидан Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида пойездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.

Бунга метро темир йўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишлар ҳамда ўрнатилган қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш сабаб сифатида келтирилган. 

Техник ишлар якуни бўйича қўшимча маълумотлар метрополитеннинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали берилиши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг