Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жуда кўп қийинчиликларни енган одамларда пайдо бўлган 8 та фазилат

Жуда кўп қийинчиликларни енган одамларда пайдо бўлган 8 та фазилат

фото: интернет, очиқ манба

Тасаввур қилинг-а, тошлар билан тўлдирилган кўринмас оғир юкни олиб юрасиз, уларнинг ҳар бири қийинчилик лаҳзасини, оғриқни эслашни ёки йўқотишлар акс-садосини англатади. Жуда кўп нарсаларни бошдан кечирганлар учун бу метафорик халта жуда оғир, аммо улар бизнинг орамизда юришади, балки биз уларга умуман эътибор бермасмиз.

Мана, ўша оғир юк билан юрган одамларнинг фазилатлари  – бу хусусиятлар нафақат уларнинг курашувчанлигини, балки ўсиш ва раҳм-шафқат учун ажойиб қобилиятини ҳам белгилайди.

Юқори эмпатия ҳисси

Ҳаётнинг энг шафқатсиз бўронларини бошдан кечирганингизда, сиз худди шундай ёмон об-ҳавога тушиб қолган одамларни пайқашнинг ўзига хос қобилиятини ривожлантирасиз. Жуда кўп қийинчиликларни бошдан кечирган одамлар кўпинча ҳамдард бўлишни биладилар. Улар сиздаги қалб оғриғини, қийинчилигингизни ҳис қилишлари, бошқалар ғайриоддий нарсаларни сезмасликлари мумкин бўлган жойда жимгина ёрдам беришлари мумкин. Ўзларининг тажрибалари орқали улар азоб чекаётганларнинг ҳимоячиларига айланади, ҳатто сўзсиз ҳам тасалли ва шифо берадиган алоқа ўрнатишга қодир.

Мустақиллик

Бир марта бузилган ишонч ўша инсонни мустақил одамга айлантиради. Хиёнат қилинган ёки муваффақиятсизликка учраганлар учун улар олган сабоқ кўпинча фақат ўзингизга ишониш кераклигини ўргатади. Улар ёрдам беришдан бош тортишлари мумкин, гарчи бу жуда зарур бўлса ҳам, бефарқликдан эмас, балки ҳимоя механизми сифатида.

Баркамолликка доимий интилиш

Қийинчилик кўрганларда ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиш кучаяди.  Улар ҳар бир вазифани мукаммал қилиш орқали, кейинги танқид ёки оғриқдан ўзларини ҳимоя қилишлари мумкин. Бундай тинимсиз интилиш кўпинча уларнинг етарлича яхши эмаслигидан қўрқиш, уларнинг руҳиятига синовлар ва қийинчиликлар орқали сингдирилган бўлади.  

Ҳиссий ёлғизланиш

Улар қалбини ҳеч кимга очмайди, бу худди сиз унинг қўлига қоронғуликда пичоқ тутқизаётгандек хавфли бўлиши мумкин. Катта қийинчилик ва азобларни бошдан кечирганлар ҳис-туйғуларига қулф ва калит осиши мумкин. Чунки улар заифлик, одамларга дардини достон қилиш янги азоб-уқубатларнинг эшиги бўлиши мумкинлигини ўргандилар. Яъни улар иссиқлик етишмагани учун эмас, балки иссиқлик бир марта куйишга олиб келганлиги учун энди одамларга эҳтиёт бўлиб ишонади.

Назорат қилиш истаги

Ҳаётидаги хаос, яъни алғов-двлғов кунлар уларнинг ўтмишида қолган бўлиши мумкин, аммо келажакда бундай хатоларни такрорламайдилар. Қийинчиликлардан омон қолган одамлар кўпинча пухта режалаштирувчилар ва ташкилотчиларга айланишади. Aтроф-муҳит, қарорлар ёки ҳатто кундалик тартибларни назорат қилиш уларнинг асосий ҳаёт мақсадига айланади. Бу истак, асосан, бир вақтлар уларни тиз чўктирган олдиндан айтиб бўлмайдиган нарса – минималлаштирилган  ҳаётни яратиш истагидан келиб чиқади.

Кучли адолат туйғуси

Сиз адолатсизликларга учраганингизда адолат шунчаки тушунчага айланмайди, балки катта кучга айланади. Бундай одамлар кўпинча адолатнинг ҳимоячиларига айланиб, қийинчиликлардан олган сабоқларини мақсадлари йўлида ишлатадилар. Улар ўзлари ва ҳар бир киши учун қилинаётган адолатсизликка қарши курашадилар. Уларнинг ўтмишдаги азоб-уқубатлари адолатсизликни тузатиш учун тинимсиз интилишни кучайтиради.

Маънони қидириш

Aзоб-уқубатлар одатда чуқур ички саёҳатни келтириб чиқаради. Жуда кўп нарсаларни бошдан кечирганлар шунчаки нега менда шундай бўлди, деган саволни бермайди, балки улар экзистенсиал саволларга жавоб излайдилар, оғриқларида маъно топишга ҳаракат қиладилар ва ўзларини қурбон қилишдан сақлаш йўлларини излайдилар. Маънавият, фалсафа ёки шахсий мулоҳазалар орқали улар ўз тажрибаларини донишмандлик йўлида ишлатадилар.

Доимий чидамлилик

Бундай одамларнинг чидамлилиги нафақат тикланиш қобилияти, балки олдинга силжиш қобилиятидир. Ҳар бир йиқилиш уларни янада мустаҳкамроқ оёққа туришга ўргатади, ҳар бир яра кўпроқ шифо топади, ҳар бир йўқотиш кўпроқ нарса беради. Уларнинг чидамлилиги қадимги дарахтнинг илдизлари каби тинч ва бардошлидир – улар сезилмайди, лекин уларни бўрон олдида маҳкам ушлаб туради. Улар эгилиши мумкин, лекин камдан-кам ҳолларда синади, фақат чинакам азоб чекаётганлар биладиган манбадан куч олади.

Жуда кўп қийинчиликлардан омон қолган одамларнинг хусусиятлари нафақат ҳаётидаги, қалбидаги чандиқлар, балки зулматда уларнинг йўлини ёритадиган юлдузлардир.

Улар бизга инсоннинг чидамлилиги, ҳамдардлик қобилияти ва кўпинча маъносиз бўлиб туюладиган дунёда тинимсиз маъно излашни эслатади.

Бу одамлар бизга умидсизликнинг энг қоронғу чуқурликларидан ҳам куч ва раҳм-шафқат манбалари пайдо бўлиши мумкинлигини ўргатишади.

Сиз нима деб ўйлайсиз? Сиз бу хусусиятларни ўзингизда бор деб биласизми ёки атрофингизда шундай одамлар борми? Бу фазилатлар ҳаётингизда қандай намоён бўлмоқда?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг