Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил Ўзбекистонни «хавфли» давлат дея топди

Исроил Ўзбекистонни «хавфли» давлат дея топди

Исроил ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларининг хорижга сафарлари бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Ушбу хабарда кўплаб давлатларга, жумладан Ўзбекистонга иложи борича бормаслик тавсия этилган. 

Миллий хавфсизлик кенгаши дунё давлатларини турли даражаларга бўлиб чиқди. 

АҚШ, Канада, Скандинавия давлатлари, Япония, Янги Зеландия каби давлатлар яҳудийлар учун нисбатан хавфсиз дея топилди. Иккинчи гуруҳга Россия (Кавказ қисмисиз), Хитой, Бразилия, Австралия каби давлатлар бор. Ушбу давлатлар ўртача хавфли дея баҳоланган. 

Яқин Шарқдаги араб давлатлари, Эрон, Афғонистон, Шимолий Африка ҳудудлари жуда хавфли дея топилди. 

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрдан Исроил қайтадан Ғазо секторини бомбалашга киришди. Дунё бўйлаб урушга қарши  ва Фаластинни қўллаб намойишлар давом этмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг