Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ERIELL Group: фахрийлар хотираси қалбларда абадийдир

ERIELL Group: фахрийлар хотираси қалбларда абадийдир

Иккинчи жаҳон уруши бўлиб ўтган йиллар Ўзбекистон ва бутун дунё тарихининг қора саҳифаларидир.

Мана 79 йилдирки 9 май – тақвимдаги алоҳида сана ҳисобланади. Бу кун Ватан ва келажак авлодлар озодлиги ҳамда ҳимояси учун ўз ҳаётини қурбон қилганларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан тўлган.

ERIELL Group Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига алоҳида эҳтиром ва чексиз ҳурмат билан қарайди. Хотира ва қадрлаш куни арафасида Компаниялар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида яшовчи 21 нафар уруш қатнашчилари ва меҳнаткашлари холидан хабар олди. Бундай тадбирлар сўнгги йилларда Тошкент, Қашқадарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари фахрийларини қамраб олиши билан яхши анъанага айланди.

Ўша мудхиш йиллардаги воқеалар ҳар бир ўзбекистонликнинг қалбида ўчмас из қолдирди. Ахир, деярли барча оилаларда ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этган ёки фронт ортида меҳнат қилганлар бўлган ва бор. Қарийб икки миллион юртдошларимиз фронтга юборилган, ярим миллиони авлодлар ҳаёти ва фаровонлиги йўлида жонини фидо қилиб қайтиб келмади. Ушбу қаҳрамонларнинг жасорати Ўзбекистоннинг бугунги фаровонлиги ва озодлигини таъминлаган мардлик ва фидойилик ҳақида эслатиб, авлодлар хотирасида мангу сақланиб қолади.

Қаҳрамонлар бу дунёни тарк этмоқда. Йиллар ўтиши билан ўша дахшатли урушга гувоҳ бўлганлар ва бевосита қатнашганлар тобора камайиб бормоқда. Уларга вақт ажратиш, эътибор бериш ва ғамхўрлик кўрсатиш шу сабабли ҳам аҳамиятлидир. Шу боис, ERIELL Group фахрийларни улар учун алоҳида муҳим бўлган байрам билан шахсан табриклаш, совғалар ва эътибор беришни ўз бурчи деб ҳисоблайди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида истиқомат қилувчи фахрийларга ERIELL Group номидан озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдирилган саватчалар ва телевизорлар совға сифатида топширилди. Компаниялар гуруҳи вакиллари очиқ юз ва самимий қувонч билан қарши олинди. Фахрийларнинг ҳар бири ўз ҳикоясини сўзлаб берар экан, ҳаёлларида ўша қийин дамларга қайтгандек бўлди.

«Йиллар ўтса ҳам бизни унутмаганлари,ватандошларимиз аждодлар хотирасини эъзозлаётганини кўриш жуда қувонарли», – дейди Василевский Александр Израилевич.

«Компаниянгиз бундай ёқимли сюрпризлар уюштираётгани, совғалар ва эътибор билан ҳурсанд қилаётгани жуда аҳамиятлидир. ERIELL Group'нинг барча ходимларини 9 май билан қутлайман, сизларга ва бутун мамлакатимизга тинчлик, яхшилик ва ривожланиш тилайман!».

Гарчи бир неча ўн йиллар бутун авлодларни ўша даҳшатли воқеалардан ажратиб туришига қарамай, озодлик ва тинчлик учун соғлиғи, ёшлиги, ҳаётини фидо қилганлар хотираси қалбларда абадий яшайди. Йилдан-йилга бу хотира сўнмасдан, балки мустаҳкамланиб, асрлар оша сақланиши, ғалабага қандай қийинчилик билан эришилгани, аждодларимиз Ўзбекистон тинчлиги ва барқарорлиги учун қанчалар жасорат билан курашганини ёдда тутишлари муҳим аҳамиятга эга.

ERIELL Group Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайди! Ўзбекистон узра мусаффо осмон, равнақ, бахт ва саломатлик бардавом бўлсин, барча юртдошларимизга яхшиликлар тилаб қоламиз. Ҳар бир кун фақат хурсандчилик, омад ва эзгу мақсадлар йўлида янги имкониятлар олиб келсин!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг