Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЭЪЛОН: «NEO INSURANCE CORP» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

ЭЪЛОН: «NEO INSURANCE CORP» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги МФЙ, Ш. Руставели кўчаси, 158-а-уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: [email protected], веб-сайт: www.neounsurance.uz) «NEO INSURANCE CORP» Акциядорлик Жамияти (кейинги ўринларда – Жамият) 2023 йил 9 октябрь соат 11:00да Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги МФЙ, Ш. Руставели кўчаси, 158-а-уй манзилида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш йиғилиш бўлиб ўтадиган манзилда 2023 йил 9 октябрь куни соат 10:30 да бошланади.

Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта), шунингдек акциядорнинг вакили ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.

Акциядорлар реестри қуйидаги саналарга шакллантирилади:

а) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун 2023 йил 11 сентябрь ҳолатига;

б) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун 2023 йил 3 октябрь ҳолатига.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

  1. «NEO INSURANCE CORP» АЖ саноқ комиссияси аъзолари таркибини ва ваколат муддатини тасдиқлаш тўғрисида;
  2. «NEO INSURANCE CORP» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
  3. «NEO INSURANCE CORP» АЖ АЖ эълон қилинган акциялари сонини белгилаш тўғрисида;
  4. «NEO INSURANCE CORP» АЖ уставининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида;
  5. «NEO INSURANCE CORP» АЖ ички корпоратив (Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида, Кузатув кенгаши тўғрисида, Ижроия органи тўғрисида) низомларини тасдиқлаш тўғрисида;
  6. «NEO INSURANCE CORP» АЖ ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида;
  7. «NEO INSURANCE CORP» АЖнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини тасдиқлаш тўғрисида.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш акциядорлар ёки уларнинг вакиллари шахсан иштирок этиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган материаллар билан Жамиятнинг Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги МФЙ, Ш. Руставели кўчаси, 158-а-уй манзилида жойлашган маъмурий биносида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефон: (95) 850-00-11.

«NEO INSURANCE CORP» АЖ Кузатув Кенгаши.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг