Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарё вилоятида Mobiuzнинг янги хизмат кўрсатиш офиси очилди

Қашқадарё вилоятида Mobiuzнинг янги хизмат кўрсатиш офиси очилди

У уяли алоқа операторининг вилоятдаги тўртинчи офиси бўлиб, Қарши шаҳрининг И.Каримов кўчасидаги мобил қурилмалар ва жиҳозлар сотиладиган савдо  жойлашган.

Қашқадарё вилояти Ўзбекистоннинг энг йирик минтақаларидан бири бўлиб, Бельгия ёки Нидерландия мамлакатларига тенг ҳудудни эгаллайди. Шунингдек, у углеводородларни қазиб олиш ва табиий газни қайта ишлаш бўйича республиканинг саноат марказларидан бири ҳисобланади. Вилоят аҳолиси 3,57 миллион кишини ташкил қилади.

Mobiuz вилоятда ўзига қарашли офислар ва тижорат ҳамкорларининг савдо нуқталари тармоғини кенгайтириш бўйича стратегик ишларни амалга оширмоқда.

Компаниянинг Қаршидаги янги офиси жойлашуви тасодифан танланмаган – И.Каримов кўчаси шаҳардаги энг гавжум кўчалардан бири бўлиб, бу ер мобил қурилма ва жиҳозлар сотиладиган жой ҳисобланади. Офис биноси замонавийлаштирилган кўринишга эга бўлганлиги учун ушбу кўчага янада чирой бағишлади.

Mobiuz офисининг ташқи ва ички кўриниши тўлиқ компания бренд платформасига мос равишда яратилган. Девор ва мебелларни безашда оқ, оч кулранг ва қизил рангларнинг комбинациясидан фойдаланган ҳолда Hi-Теch услуби қўлланилган. Қулайлик ва осойишталик муҳитини яратишга устувор аҳамият берилган.

Mobiuz савдо ва хизмат кўрсатиш офисининг очилиши карнай ва сурнай садолари остида тантанали руҳда ўтди.

Қарши шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Сарвар Қаюмов, Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари Лола Филатова, Қарши шаҳридаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Шерзод Хушимовлар табрик сўзлари билан чиқишди. Қизил лентани кесиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирнинг кўплаб меҳмонлари учун турли совринлар ютиб олиш имконини берувчи кўнгилочар дастур ташкил этилди. Шунингдек, улар компаниянинг замонавий офиси, тариф режалари ва хизматлари билан танишиш, мобил алоқанинг барча масалалари бўйича маслаҳатлар олиш имконига эга бўлди.

Mobiuzнинг Қарши шаҳридаги янги офиси манзили: И.Каримов кўчаси, 254-уй. Мўлжал: “Баҳор” савдо мажмуасининг орқа томони. Иш вақти: ҳар куни, соат 9 дан 18 гача.

Видео

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг