Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун тоғларда ҳам ҳарорат 28 даражагача ошади

Бугун тоғларда ҳам ҳарорат 28 даражагача ошади

Фото: Xabar. uz

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°, жанубда баъзи жойларда 41° гача бўлади. 

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 36-38° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг