Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асаларичилик фаолиятига субсидия ва солиқ имтиёзи берилади

Асаларичилик фаолиятига субсидия ва солиқ имтиёзи берилади

Фото: «Xabar.uz»

Президентнинг «Республикада асаларичилик тармоғини жадал ривожлантириш ва асаларичилик фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.

Унга кўра, ҳар бир асалари оиласи учун чанглатиш мавсумида ойига базавий ҳисоблашнинг 40 фоизи миқдорида субсидия бериш;

«Ўзбекистон асаларичилар» уюшмаси аъзоларига ҳар йили асалари қишлови даврида (октябрь-апрель) озуқа сотиб олиш учун ҳар бир асалари оиласига базавий ҳисоблашнинг 30 фоизи миқдорида давлат бюджетидан субсидия ажратиш;

Уюшмага аъзолик бадалини ҳар бир асалари оиласи учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи этиб белгилаш кўзда тутилмоқда.

Қайд этилишича, асалари боқиш орқали камида 100 та хонадонда даромад манбаини ташкил этган асаларичилик кооперациялари 2022 йил 1 июлдан бошлаб 3 йил муддатга даромад ва мулк солиғи тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, импорт қилинадиган асални қайта ишлаш ва қадоқлаш асбоб-ускуналари, асаларичилик инвентар ва ускуналари, асалари уяларини ташиш тиркамалари, асалари уясини ишлаб чиқариш учун ёғоч, материаллар, пенополиуретан, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар учун бож бекор қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг